Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech


Ҳурматли тадбиркорлар! Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (Наманган шаҳри, Навоий кўчаси, 72-уй, телефонлар: 0(369) 233-32-26;  233-51-52; +998 94 151-00-06 Акрам Ахмадалиев) оммавий оферта савдоларига таклиф этади.

Оммавий савдоларда турган давлат активлари тўғрисида маълумот

 

Фаолият ихтисоси: Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш. Тўлов муддат 2 йилгача.
Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда савдо кунидан уч соат олдин Сотувчининг қўйидаги банк реквизитларига закалат пулини тулашлари лозим:
Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;
Олувчининг ҳисоб-рақами: 23402000300100001010;
Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб китоб-касса маркази;
СТИР: 201 122 919; ОКОНХ: 97400; Олувчининг банк коди: 00014.
Шунингдек, тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида шахсий ҳисобварақ 200421860144010000000000001, “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси” деган ёзуви ва тўловни амалга ошириш учун асос ҳамда давлат активларини сотишдан тушган маблағлар учун 3 512 113 коди кўрсатилиши лозим.
Оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган  банк хисоб рақамига закалат тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси:
Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қўйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги елимлаб оғзи ёпилган конвертларга солинган таклифлар:
Сотиб олиш тўловларининг  таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати:
Инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари:
Агар бу оммавий оферта шартларида белгиланган бўлса қушимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга  оширилган инвестиция лойихаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Қўшимча маълумотлар учун манзил:  Наманган шаҳри, Навоий кўчаси, 72-уй.
Телефон: 0(369) 233-32-26;  233-29-70, Факс   0(369) 233-51-52;  
Интернет тармоғидаги веб-сайт:  www.gki.uz. www.gkitorg.uz. www.namraqobat.uz.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингаз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0371)259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!
Савдоларга мархамат қилинг!

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech